Қозоғистонда коммунал чиқиндиларни қайта ишлаш
кўлами ортади. 2030 йилгача бу кўрсаткич 40 фоизга, 2050 йилгача 60 фоизга
етиши кутиляпти. Ҳукуматнинг «Яшил иқтисодиёт»га ўтиш кенгаши йиғилишида шуни
маълум қилишди. Экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги берган
маълумотга кўра, 2040 йилгача Қозоғистоннинг барча ҳудудлари чиқиндиларни
тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари билан таъминланиши керак. Бунинг учун қишлоқ
ҳудудларида марказлаштирилган тизим ташкил қилинади. 2050 йилга келиб саноат
чиқиндиларини қайта ишлаш ва йўқ қилиш 60 фоизга етади. Бунинг учун энг яхши
технологиялардан фойдаланилади. Қаттиқ маиший чиқиндиларни йўқ қилиш учун
янги полигонлар қурилади. Зульфия Сулейменованинг таъкидлашича, сўнгги 10
йил ичида «яшил иқтисодиёт» концепцияси йўлга қўйилиши сабабли республика
иқтисодиётининг энергия сарфи салкам қирқ фоизга камайди. Ҳозир республикада 2,5 минг МВт қувватга
эга 132 та тикланувчи энергия манбаи объекти ишлаб турибди. 2027
йилгача яна салкам етти МВт қувватга эга иншоотлар ишга тушади. Ҳукумат
раҳбари концепция устида ишларни жадаллаштириш ва 1 декабргача Ҳукумат
девонига етказишни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси