Қозоғистонда ноқонуний капитал олиб кетишга оид 7 иш тафтиш қилинади

Қозоғистонда ноқонуний капитал олиб кетишга оид 7 иш тафтиш қилинади

Қозоғистонда ноқонуний капитал олиб кетишга оид 7 иш тафтиш қилинади. Молиявий мониторинг агентлиги  Жанат Элимановнинг президентга берган ҳисоботига кўра, бу ишлар доирасида 28 миллион доллар музлатиб қўйилган. Агентликнинг жиноий йўл билан орттирилган даромадларни легаллаштириш ва соядаги иқтисодиётга қарши фаолиятини маъқуллаган президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Жанат Элимановга бизнесга оид барча тафтиш қилинаётган жиноий ишларда қонунчиликка бекаму-кўст риоя этилишини таъминлашни топширди.

Умуман олганда, Жанат Элимановнинг таъкидлашича, 2022 йилда Молиявий мониторинг агентлиги 552 жиноий иш қўзғатди, шунинг ярмидан кўпи – оғир ва ўта оғир жиноятлар билан боғлиқ. Уюшган жиноий гуруҳларга нисбатан 14 та судгача тергов ишлари бошланди. Давлатга етказилган зарар 62 миллиард тенгега баҳоланган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.