Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев
ЖХШТ кенгаши сессиясида иштирок этиш учун Беларусга келди. Минскдаги
Мустақиллик саройида Давлат раҳбарини Президент Александр Лукашенко кутиб олди.
Йиғилиш олдидан иштирокчи давлатлар – Қозоғистон, Беларусь, Россия, Қирғизистон
ва Тожикистон етакчилари бирга суратга тушишди. Сессия давомида ташкилотга аъзо
давлатлар хавфсизлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди, Ўтаётган йил
давомида Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти фаолияти якунлари чиқарилди, келажак
режалар белгилаб олинди. Бундан ташқари, давлат раҳбарлари глобал масалалар
юзасидан фикр алмашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, Яқин Шарқдаги воқеалар
ҳамда Афғонистондаги мураккаб вазият ташвиш уйғотаяпти. Қозоғистон Президенти халқаро
ҳамжамиятни жафокаш афғон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга чақирди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев ташкилотга аъзо ҳамкорларнинг ноқонуний гиёҳванд моддалар, қурол-яроғ
айланмаси ортиши, ноқонуний миграция ва чегараоша амалга оширилаётган жиноятлар
бўйича ташвишига шерик эканлигини билдирди. Қозоғистон бу чорловларга келажакда
ҳам қарши туришга тайёрлигини билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.