Давлат раҳбари Қирғизистон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Давлат раҳбари Қирғизистон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, транспорт-логистика инфратузилмаларини ривожлантириш, ўзаро инвестициялар ва маданий-гуманитар алоқаларга туртки бериш. Қозоғистон Президенти ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазири ушбу ҳамда бошқа устувор масалалар бўйича фикр алмашди. Қабул давомида Жээнбек Кулубаев Қосим-Жўмарт Тўқаевга қозоғистонлик ҳамкасби билан бўлган музокаралар якунлари ҳамда биргаликда олиб бориладиган ишларнинг асосий йўналишлари ҳақида гапирди. Давлат раҳбари дўстлик ришталари ва яхши қўшничиликка асосланган қозоқ-қирғиз муносабатлари ривожланиш динамикасидан мамнунлигини билдирди, аввалги олий даражада эришилган келишувлар тўлақонли рўёбга чиқарилиши лозимлигига эътибор қаратди.


Абдумалик Сарманов таржимаси