Жами икки давлат ўртасида 4 миллиард 700 миллион тонна юк ташилди. Сўнгги 4 йил
ичида Қозоғистон – Грузия ўртасида ташилаётган юк ҳажми 9 марта
ортди. Транзит оқимларини кенгайтириш, икки
давлат иқтисодини ривожлантиришда темирйўл соҳаси катта хизмат қила олади. Қозоғистон ва Грузия бош вазирлари миллий «Қозоғистон
темирйўли» миллий компаниясига боришди. Уларга соҳада ишга туширилаётган
рақамли ечимлар тақдим этилди. Грузия делегацияси «Ягона рақамли дарча» ва темирйўл
тизимидаги «ақлли» тизим
билан танишди. У жараёнларни соддалаштириш,
юк ташиш муддатини қисқартириш ва логистикада шаффофликка эришишга хизмат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

