Қозоғистон Президенти
Минскда бўлиб ўтган Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилишида қатнашди. ЕОИИ давлат раҳбарлари Мустақиллик саройида тўпланди, тор доиради иқтисодий интеграция истиқболларини муҳокама қилди. Йиғилишда Беларусь,
Қирғизистон, Россия президентлари ҳам қатнаши, Арманистон Бош вазири видеоалоқа орқали боғланди.
Сўнгра давлат рахбарлари кенгайтирилган таркибда
тўпланди.
ЕОИИ асосий ҳамкорлари билан савдо-иқтисодий
алоқаларни кенгайтириш масаласи кўрилди. Шунингдек, саноат, транспорт ва логистика, аграр сектор, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича ўзаро ҳамкорлик муҳокама қилинли. Таъкидлаш лозимки, келаси йили Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши раислиги Қозоғистонга
ўтади. Учрашув ниҳоясида бир қанча ҳужжатлар, шу жумладан, Монголия билан савдо алоқалари олиб бориш ва Бирлашган Араб
амирликлари билан иқтисодий ҳамкорлик юритиш тўғрисида шартнома имзоланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

