Қосим-Жўмарт Тўқаев ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раиси Пере Жоан Понс билан учрашди. Давлат раҳбари Қозоғистоннинг ташкилот ва унинг Парламент ассамблеяси билан ҳамкорликни ривожлантиришини таъкидлади. Президент экологик кун тартиби ва Астананинг барқарор тараққиёт сари қаратилган ҳаракатларини қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчилик билдирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев давлатлар орасида мулоқот ва ишончни мустаҳкамлашда парламент дипломатиясининг ролини алоҳида кўрсатиб ўтди. Ўз навбатида Пере Жоан Понс экологик саммитда муҳокама қилинган масалалар долзарб эканлигини, Марказий Осиё давлатлари минтақага оид масалалар ва умумий ташаббуслар доирасида жипслиги намойиш этилганини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

