Греция Қозоғистонни минтақада барқарорликни кафолатлай олувчи Марказий Осиёдаги энг йирик ва устувор мамлакат сифатида кўради. Ташқи ишлар вазири Николаос Дендиас президент Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашувда шундай баёнот берди. Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларнинг муҳимлигини тилга олди. Қозоғистон Давлат раҳбари икки давлат кўплаб халқаро майдонларда фаол ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, Қозоғистон ўзаро алоқаларни янада юқори даражага олиб чиқишдан манфаатдорлигини таъкидлади. Ўз навбатида Николаос Дендиас икки ва кўп томонлама ҳамкорлик юзасидан фикр алмашиш имконияти берилгани учун миннатдорчилик билдирди..
Абдумалик Сарманов таржимаси