Астанада BaiQymyz-2026 гастрономик фестивали ўтказилди

Астанада BaiQymyz-2026 гастрономик фестивали ўтказилди

Астанада миллий маданият ва қозоқ миллий таомларини оммалаштиришга бағишланган "BaiQymyz-2026" гастрофестивали бўлиб ўтди. Икки кун давомида тадбирда 70 мингдан зиёд меҳмон қатнашди, уларга жами 56 тонна қимиз тортилди. Фестиваль доирасида халқ ҳунарлари усталарининг кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Экспонатлар орасида заргарлик тақинчоқлари, чарм ва ёғоч маҳсулотлари, от абзаллари ва йилқичилик билан боғлиқ бошқа буюмлар бор. Жами бўлиб, фестивалда Қозоғистоннинг барча минтақалари, шунингдек, Қирғизистон ва Саха Республикасидан келган 60 дан ортиқ қимиз ишлаб чиқарувчилар иштирок этди. Улар томонидан тақдим қилинган миллий ичимликка, энг аввало, таъми, сифати, миллий анъаналарга мос равишда махсус тайёрлангани жиҳатидан баҳо берилди.

Жумажан Калтаев, BaiQymyz-2026 лойиҳаси муаллифи:

- Фестиваль иккинчи йили ташкил этилиши. Ўйлайманки, у халққа манзур келади ва доимо юқори эътиборга лойиқ бўлади. Асосий мақсад – имкон қадар кўпроқ одам қимиз ва унинг ҳал хил турларини татиб кўриши учун имконият яратиш. Аждодларимиз шу ичимликни истеъмол қилган, бу маданиятимиз, миллийлигимизнинг бир қисми. Бунда янада улканроқ мақсад бор, бу – миллат саломатлиги. Қимиз  витаминларга бой, соғлиқ учун ўта фойдали.

Абдумалик Сарманов таржимаси.