Қозоғистон Президенти Доҳада Қатар Амири билан учрашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Шайх Ҳамад бин Халифа ал-Тонийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари унинг кучли ва муваффақиятли мамлакатни барпо этишга қўшган салмоқли ҳиссасини қайд этди. Президентга кўра, Шайх Ҳамад икки томонлама муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантиришга фаол ҳисса қўшган. У Қозоғистонга икки марта расмий ташриф буюрди, унинг ёрдами билан мустақилликнинг дастлабки йилларида қатор лойиҳалар амалга оширилди. Ўз навбатида амир шайх Тамим бин Ҳамад ал-Тоний Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳамдардлик учун миннатдорчилик билдирди. Давлат раҳбари Қатар Амирини Қозоғистонга таклиф этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

