Аждодларнинг мусиқий меросини сақлаш, оммалштириш йўлида. Тобора кўпроқ қозоғистонликлар жетиген чалишни ўрганяпти. Мамлакат шимолида ушбу чолғу асбобини чалиш сирларини ўзлаштиришни истовчилар тўгараклари очиляпти. Айнагуль Темирханова гуруҳлардан бирига раҳбар. Педагог интернет орқали қадимий чолғу асбобини чалишни ўрганди. Ҳозир у билимларини ёшларга тақдим этяпти.
Айнагул Темирханова, жетиген чалишни ўрганаётганлар гуруҳи раҳбари:
- Мен катта ёшли профессионаллар учун очилган мактабда таълим олганман. Жетиген ҳақидаги дастлабки билимларни онлайн-курсда орқали олдим. Унгача бу ишни қилмаганман.
Қадимий куйларда сеҳр бор, улар тингловчиларни ром қилиб қўяди. Асарларда асрлар садоси сезилади. Кўплаб шогирдлар жетигеннинг сеҳрли овозини шундай таърифлайди.
Жансая Амангелди, ўқувчи:
- Жетигенни тингларканмиз, қозоқ маданияти ва тарихи қудратини ҳис қиласиз. Назаримда, истак бўлса, жетигенни ҳар бир одам чала олади. Ҳозирча бешта асар ижро этаяпман. Уларнинг иккитаси – қўшиқ ва учтаси — куй.
Абдумалик Сарманов таржимаси.