Қозоғистонда февраль ойида автомобиль ишлаб чиқариш ортди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоиз кўп маҳсулот истеъмолчиларга жўнатилди. Февралда жами 146 миллиард тенге қийматга эга 11 мингта автотранспорт воситаси чиқарилди. Бу кўрсаткич йил бошидан буён 22 мингтани ташкил қилди. Умумий қиймати 295 миллиард тенгени ташкил қилди. Шу жумладан, икки ойда республикада 20 мингтадан зиёд енгил машина йиғилди. Қозоғистон автомобилчилар иттифоқи берган маълумотга кўра, электромобилларга қизиқиш ортиб боряпти. Энерджипром.кз портали ёзишича, ўтган йили жами 7,5 мингта электр двигателига эга автомобиль рўйхатга олинган. Келтирилган электромобиллар сони 9 марта ортган. 2023 йил май ойидан бошлаб «яшил» машиналар фаол келтирила бошлади. Экспертлар фикрича, электромибилларни мамлакатга бож тўловларисиз олиб кириш билан боғлиқ имтиёзли тартиб муддати 2025 йилгача чўзилгани бу жараёнга ижобий таъсир кўрсатган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.