«Қозоғистон халқига» жамғармаси тошқиндан
жабрланганларга 10 миллиард тенге ажратди. Фалокат кўлами ва
оқибатлари ҳисобга олингач, маблағ ҳажми икки марта оширилди. Жамғарма
ҳисобидан уй-жой бунёд этилади. Таъкидлаш лозимки, 1 апрелдан бошлаб жамғарма қозоғистонликлардан
хайрия қабул қиляпти. Салкам бир миллиард тенге жамғарилди. Ҳозирча 430 дан
зиёд янги уй бунёд этилиши режалаштирилган.
Марат Мухамедсалиев, «Қозоғистон халқига» жамғармаси расмий вакили:
– Жамғармада мана шундай фавқулодда вазиятлар учун ажратилган маблағ
бор. Бизда бунинг учун жами 10 миллиард тенге берилиши белгиланганди. Айни
вақтда, фалокатдан жабрланганларга ёрдам кўрсатишни истаётган, бефарқ
қолмаётган барча фуқароларнинг юборган маблағи шу мақсадга йўналтирилади. 9
апрелгача халқдан 1 миллиард тенге келди, 30 апрелгача яна маблағ тушиши
кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.