Конституциявий
комиссия келиб тушган ташаббусларни кўришда давом этяпти. Жамоат муҳокамалари
давомида Асосий қонунда кўрсатилган Президентнинг қонун чиқарувчи органни
тарқатиб юбориш ваколатини ўзгартириш таклиф қилинди. Конституциявий
комиссиянинг 11-йиғилишида бу ҳақда айтилди. Аввалроқ номзодни иккинчи марта
маъқуллаш ёки розилик беришдан бош тортган тақдирда Давлат раҳбари Қурилтайни
тарқатиб юбориши таклиф этилганди. Ҳозир эса буни мажбурий ҳаракат мас, ҳуқуқ
сифатида кўриш таклиф этиляпти. Бундай вазиятда қандай қарор қабул қилиш
Президент ихтиёрида. Яна бир таклиф 14-модданинг 2-бандидаги фуқаролар ҳуқуқ ва
эркинликларини кафолатлашнинг нисбатан тушунарли шакли тарзида берилди.
Бақит Нурмуханов,
Конституциявий Суд раиси ўринбосари:
– Бу банд қуйидагича берилиши таклиф қилиняпти: «Инсон ҳуқуқлари ва
эркинликлари ҳар бир инсонга тегишли, улар абсолют ҳисобланади ва ҳеч кимнинг
улардан маҳрум қилиши мумкин эмас». Муҳим қўшимча 14-модданинг 3-бандида
кўрсатилди. Унда инсон ҳуқуқлари фуқаролик туфайли одамнинг давлат билан
барқарор ҳуқуқий алоқаси сифатида пайдо бўлади, ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар
олинишини кўзда тутади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

