«Овул омонати» дастури доирасида қозоғистонликлар
умумий қиймати 82 миллиард тенгени ташкил қилган 13 мингдан зиёд микрокредит
олди. Шу билан бирга, маблағнинг 80 фоизи чорвачилик соҳасида тадбиркорликни
ривожлантиришга йўналтирилди. Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ербўл Тасжуреков таъкидлашича, 2023 йилда
ажратилган 100 миллиард тенгенинг қолган қисмини ўзлаштириш давом этяпти.
Дастур доирасида қишлоқ хўжалик кооперативларини ривожлантиришга алоҳида
эътибор қаратиляпти. Мамлакатдаги 299 та шундай фермерлар бирлашмасини
молиялаштириш учун 6 миллиард 200 миллион тенге ажатилди. Улар сони ортиши учун
давлат ёрдамини кенгайтириш кўзда тутилган. Шу жумладан, солиқ тизимида
енгилликлар берилади, маҳаллий маъмуриятлар енгиллик яратади. Шу жумладан,
бозорларда, ярмаркаларда жой ажратилади, минтақанинг йирик лангар корхоналари
жалб этилади. Вазирлик берган маълумотга кўра, 2024 йилда «Овул омонати» учун яна
100 миллиард тенге ажратилади. Дастурни такомиллаштириш учун эксперт гуруҳи
тузилади.
Ербўл Тасжуреков, Қозоғистон Республикаси қишлоқ
хўжалиги вазири ўринбосари:
- «Овул омонати» дастури доирасида чекловлар умуман
йўқ, ҳар қандай турдаги бизнесга ёрдам берилади, муҳими белгиланган чекловлар
доирасидан чиқмаса бас. 1 та жисмоний шахсга кўпи билан 8,5 миллион тенге, уч
ёки ундан зиёд шахсни бирлаштирган кооперативга 29,5 миллион тенге берилади. Умуман
олганда, ҳар бир ажратилган микрокредитни биз микролойиҳа сифатида кўрамиз. Тегишлича, шу кунгача 13 минг микрокредит
берилган бўлса, бу кредитларнинг барчаси қандайдир кичик бизнес-лойиҳани рўёбга
чиқариш учун мўлжалланган. Уларни ишга туширилаётган лойиҳалар сифатида кўра
оласиз.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.