Жамби ату бўйича терма жамоа сўнгги машқларини ўтказяпти

Алмати вилоятида жамба ату бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси аъзолари V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари арафасида маҳоратини чархлаяпти. 4 спортчи мамлакат шарафини муҳофаза қилади. Улардан бири – Туркистон вилояти вакили бўлган Батир Бексаут жамоанинг энг ёш аъзоси. Лекин у ўтган йили Монголияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида олтин медаль олишга муваффақ бўлган. Қатор бошқа беллашувларда ҳам қатнашган.


Батир Бексаут, жамба ату бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси аъзоси:


– Биз фаол тайёрланяпмиз. Юксак масъулият ҳис қиляпмиз. V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари жуда нуфузли беллашув. Биз чемпион бўлишни, Қозоғистон байроғини кўкка кўтаришни, давлат мадҳияси янграшини орзу қиламиз.


Спортчилар яхши жисмоний ҳолатда эканликларини, беллашувларга тайёрлигини яширишмаяпти. Уларнинг ҳар бир соати ҳисобли. Тушгача жисмонйи машқлар, тушдан кейин от устида машғулотлар. Бош тренер таъкидлашича, ушбу спортдаги улкан рақобат мунтазам ишлашни талаб қилади.


Елдос Бадашев, жамба ату бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси бош тренери:

– Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида жамби атуга 27 давлатдан 80 тача спортчи қатнашади. Қизғин тортишув кутиляпти. Бундай спорт бошқа давлатларда жуда кенг ривожланган. Бизникилар тўлаган балл ҳисобига рейтингда илғор ўнликка киради, деб бемалол айта оламиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси