Қозоғистонликлар Ўзбекистонда ўтказилган Туркийлар чанғи кубогида 1- ва и 2-ўринларни эгаллашди. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги беллашув биринчи марта ўтказилаётган бўлиб, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлардан келган 50 дан зиёд қатнашчини ўзида жамлади. Ташкилотчилар ушбу тадбир ҳар йилги анъанага айланиши, дунё қишки спорт турлари харитасида минтақа ўрнини янада мустаҳкамлашига умид қилмоқда. Таъкидлаймиз, Кубок ТДТ шафелиги остида, таркибида Қозоғистондаги Чимбулоқ, Ўзбекистондаги Амирсой, Озарбайжондаги Шахдаг ва Туркиядаги Улудаг бўлган Туркий тоғ-чанғи курортлари иттифоқи билан биргаликда ташкил этилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

