Осиё чемпионатида - 21 та олтин

Осиё чемпионатида - 21 та олтин

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва юниорлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Қозоғистон термаси медаллар шодасига эга бўлди. Астанада атлетлар 21 та олтин, 12 та кумуш ва 17 та бронза медални қўлга киритди. Иштирокчилар иккита классик тур – силташ ва силтаб кўтариш бўйича беллашди. Спортчиларимиз Осиё ва жаҳон бўйича яна бир нечта ютуқларга эришди. Улардан бири – Едиге Емберди бўлиб, нафақат силтаб кўтариш бўйича рекорд ўрнатди, балки иккикурашда ҳам чемпионга айланди.  

Едиге Емберди, Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони, Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси оғир атлетикачиси: 

– 2022 йилда Тошкентда бўлган чемпионатда қатнашгандим. Унда 73 килограмм тоифасида беллашдим. Бу эски тоифа эди. Силтаб кўтариш ва иккикураш бўйича дунё рекордини ўрнатгандим, бу сафар эса Осиёда шундай бўлди. Ўшанда ўсмир эдим, бу ерда каттароқ, юниорлар тоифасида чиқдим. 

Қозоғистон ушбу нуфузли қитъа турнирини 12 йилда илк маротаба қабул қилиши. Бир майдончада Осиёнинг 25 давлатидан келган, 14 ёшдан 20 ёшгача бўлган 300 нафардан кўпроқ кучли ёш атлетлар тўпланди. Бизнинг жамоа турнир мезбони сифатида ҳақли равишда энг кўп сонлилардан бири бўлди. 

Мохамед Юсеф ал-Мана, Оғир атлетика бўйича Осиё Федерацияси Президенти: 

- Бу юртда рўй берган ҳолатни феноменал, деса бўлади. Спортчиларингиз илк маротаба шундай юқори натижага эришди. Уларга Лос-Анжелесдаги Олимпиадада омад тилайман. Ўйинларда олтин медаль қозонишларига тилакдошман. 

Мохаммед Жалуд ал-Шаммарий, Оғир атлетика бўйича халқаро федерация Президенти: 

- Ушбу тадбир бошидан охиригача ташкилотчиларга миннатдорчилик билдиришни истардим. Умид қиламанки, бу турнирда қатнашган қозоғистонлик спортчилар 2028 йилда бўладиган Олимпиада ўйинларига малака оширади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси