Бугун Астанада юртимиз спортчилари – Токиода бўлиб
ўтган XXV Ёзги Сурдлимпиада ўйинлари иштирокчилари қутланди. Қозоғистон Президенти номидан Бош вазир Ўлжас Бектенов
ғолибларга давлат мукофотларини топширди. Таъкидлаймиз, Сурдлимпиадада 81 давлатдан 3 мингга яқин спортчи қатнашди. Қозоғистон терма
жамоаси юксак натижалар кўрсатди, мусобақанинг энг кучли жамоалари қаторидан жой олди, жамоа ҳисобида 9-ўринни эгаллади. Бизнинг
спортчилар спортнинг саккиз тури бўйича
мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилди, 8 та олтин, 4 та кумуш ва 13 та бронза, жами 25
та медаль ютиб олди. Мукофотлаш маросимида Ўлжас Бектенов юртимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашда атлетлар
ҳиссасини таъкидлаб ўтди ва эришилган ютуқлар соҳани ривожлантиришдаги тизимли
ишлар, алоҳида эҳтиёжга эга спортчиларни қўллаб-қувватлаш натижаси эканлигини
айтди.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири:
- Сурдодзюдо спортчиларига
алоҳида миннатдорлик билдираман. Уларнинг
чиқишлари Қозоғистонга 11 медаль келтирди ва ўйиннинг энг ёрқин ютуқларидан бири бўлди. Эришилган натижалар тайёргарлик юқори даражада
ўтгани, энг мураккаб, жиддий спорт чорловларига муносиб жавоб қайтара олиш
қобилиятидан далолат беради. Ҳукумат, ўз
навбатида, жисмоний маданият
машғулотлари билан шуғулланиш учун қулай шароит яратишдаги тизимли ишини давом
эттиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

