Дунё бошланишини кутиб турган катта анжуман - Париж олимпиадаси бошланишига
ҳам оз қолди. Қозоғистон жамоаси беллашувларга тайёр. Қосим-Жўмарт
Тўқаев юртимиз шарафини
ҳимоя қилувчи спортчилар билан учрашди ва терма жамоа аъзоларига Давлат
байроғини топширди.
Президент юрт обрўси учун даврага чиқиш улкан масъулият юклашини таъкидлади ва спортчиларга омад тилади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Аҳоли манзилгоҳларида махсус майдонлар қуриляпти.
Ўтган йилнинг
ўзида 70 га яқин спорт маркази очилди. Жорий йилда 200 та объект қад ростлайди.
Миллий олимпиада
қўмитасида ҳам
ўзгаришлар бўлди. Олимпиада ўйинларига тайёргарлик штаби ташкил этилди. Тажрибали мутахассислар таклиф қилинди.
Машҳур спортчи Геннадий Головкин келди. Ҳар соҳада у каби профессионаллар бўлиши лозим.
Шундагина
кўзланган натижага эришамиз. Биз спортчиларга алоҳида ҳурмат кўрсатамиз. Чунки, чемпион бўлиш осон эмас. Қозоқ халқида «Номус
учун тер тўкканлар узоққа боради», деган нақл бор. Ғалаба қилишингизга ишонаман.
Қозоғистон спортчилари олимпиада ўйинларидан
қуруқ қайтган вақти бўлмаган. Бу сафар ҳам эл-юрт обрўсини кўтаришларига
ишончимиз комил.
Асланбек Шимбергенов, Қозоғистон Республикаси миллий терма жамоаси капитани:
- Катта ишонч – катта масъулият юклайди.
Аллоҳ насиб қилса,
байроғимизни
ҳилпиратиб борамиз ва баланд кўтариб қайтамиз.
Лицензия олгандан Олимпиадага тайёрлана бошладик.
Унгача эса лицензия
олиш учун
курашдик. Энди, Аллоҳ хоҳласа, охирги машғулотларни ўтказамиз,
сўнгра Францияга кетамиз.
Ольга Сафронова, Осиё ўйинлари ва Осиё чемпиони:
– Енгил атлетика бўйича бугунги кунда Париж олимпиадасига 8
та лицензиямиз бор. Алмати вилоятидаги олимпиада ўйинларига тайёргарлик
марказида машғулотлар ўтказяпмиз. Асосий тайёргарлик ишлари якунланди. Ҳар бир
спортчи учун олмпиада ўйинларида қатнашиш катта шараф ва масъулият. Биз албатта
юксак марраларни кўзлаяпмиз. Ғалаба байроғини кўтарамиз, деган ниятдамиз.
Дунёнинг энг кучли атлетлари билан беллашиш ниятидамиз. Шунинг ўзи ҳам катта
натижа. Лекин ҳар биримиз Париж олимпиадасида юртимизнинг кўк байроғини кўтариш
учун бор кучимизни сарфлаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси