Жабр кўрганларга 6 миллиард тенгега яқин маблағ тўлаб берилди

Жабр кўрганларга 6 миллиард тенгега яқин маблағ тўлаб берилди

Қозоғистонда тошқиндан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаб бериш жараёнлари давом этмоқда. 16 мингдан ошиқ оила бир марталик тўловни олиб бўлди – бунинг учун тахминан 6 миллиард тенге маблағ йўналтирилган. Мамлакат Бош вазири матбуот хизмати маълум қилишича, Ҳудудий комиссиялар томонидан кўмак сўраб берилган 25 мингга яқин ариза қабул қилинган. Бугунги кунда тошқин юз берган вилоятларда 4 ярим мингдан кўпроқ уй-жойлар ҳолати ўрганилди ва улардан 2 минг саккиз юзтасида баҳолаш ишлари ўтказилди. 530 та оилага уйни тиклаш ва таъмир ишлари учун 696 миллион тенге маблағ берилган. Ақмўла, Қўстанай, Қарағанди ва Павлодар вилоятларида яшовчи яна 53 та оилага эса бузилган тураржойлари ўрнига уй ва хонадонлрга эга бўлди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.