Атирауда афсонавий учувчи
Хиёз Дўспанова хотирланди. У – уруш йилларида шон-шарафга бурканган биринчи
қозоқ учувчи аёли. Хиёз Дўспанова фронтга
кўнгилли бўлиб кетган. 46-гвардеиячи Тамань аёллар авиация полкида хизмат қилди. Хиёз Дўспанова Шимолий
Кавказ, Украина, Беларусь, Польша ва Германияни озод қилишда қатнашди. Икки марта
оғир яраланган бўлса ҳам у сафга қайтди. Ғалабани Берлин ёнида кутиб олди, кўплаб жанговар орденлар ва медаллар билан
мукофотланди. 2004 йилда эса қозоқ халқининг азиз
фарзандига «Халқ Қаҳрамони» унвони берилди.
Турсин Қалимова, жамоат арбоби:
- У машҳур Марина РаскОванинг авиация полкига қабул қилинди, 300 тадан
зиёд жанговар парвозлар қилди. 14 марта жароҳатланди. 2019 йил, 16 сентябрда
Атирау аэропорти
яқинига Хиуаз Дўспановага ёдгорлик ўрнатилди. 2020 йил 19 мартида Атирау халқаро аэропортига унинг номи берилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

