Озарбайжон ва Арманистон ўртасида музокаралар бошланади

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида музокаралар бошланади

Бугун Алматида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Эслатамиз, Қозоғистон кўп марта халқаро зиддиятлар ва баҳсларни ҳал этиш учун мулоқот майдончаси сифатида ўз ҳудудини тақдим этган. Сиёсатшунос Айдар Амребаевнинг таъкидлашича, Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари учрашуви мамлакатнинг тинчлик ўрнатиш салоҳиятини янада кенгайтиради. Эслатамиз, апрель ойида, Ереван қилган расмий ташрифи давомида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев, шу жумладан, Жанубий Кавказда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун томонлар ўртасида алоқаларни тартибга келтиришга чақирганди. Ўшанда давлат раҳбари Қозоғистон тинчлик ва тотувликка эришишнинг музокаралар йўли тарафдори сифатида бу йўналишдаги ҳаракатни қўллаб-қувватлашини билдирганди.

 

Айдар Амребаев, сиёсатшунос:

- Қозоғистон Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик шартномаси ўрнатилиши учун қулай майдонча бўла олади. Биз томонлар учрашиши, тинчлик шартномаси, Озарбайжон ва Арманистон умумий чегарасини делимитация ва демаркация қилиш муаммоларини муҳокама қилиши учун шароит яратамиз. Учинчи масала: дунё миқёсида фойдаланиладиган коммуникациялар учун имконият яратиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.