Сенат раиси Маулен Ашимбаев Абу-Дабидаги шайх Зоҳид номли «Инсоний
биродарлик учун» мукофотини топшириш маросимида Қозоғистоннинг тинчлик ва
конфессиялараро мулоқотни илгари суришдаги хизматлари таъкидланди. Тадбирда Қозоғистон Президентининг
тинчлик учун ҳаракат қилувчи глобал ҳаракатини шакллантиришга чақириғи, Жаҳон
ҳамда анъанавий эътиқодлар съезди фаолияти ҳақида ҳам маълумот берилди.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси, Жаҳон
ҳамда анъанавий эътиқодлар съезди котибияти раҳбари:
– Сентябрь ойида
Астанада «Эътиқодлар мулоқоти: келажак учун синергия» мавзусида VIII Жаҳон
ҳамда анъанавий эътиқодлар съезди ўтказилди. Анжуманда Астана тинчлик декларацияси
қабул қилинди, унинг матнига эътиқодлараро мулоқотни мустаҳкамлашга қаратилган
қатор халқаро ташаббуслар киритилди.
Тинчлик ўрнатишга қўшган ҳиссаси учун Озарбайжон ва Арманистонга шайх Зоҳид
номли «Инсоний биродарлик учун» мукофоти берилди. Икки
давлат ўртасидаги музокараларанинг асосий босқичи Алмати шаҳрида ўтказилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

