Алмати Қатардаги халқаро кўргазмада энг яхши туристик йўналиш сифатида тан олинди. Туристик саноат анжуманида 60 давлат вакиллари, 12 минг томошабин қатнашди. Улар Қозоғистон мегаполисининг табиати, маданият объектлари билан танишишди. Айни вақтда, миллий емакларини тановул қилишди, анъанавий қозоқ либосларини кийиб кўришди, анъанавий халқ мусиқасини тинглашди.
Еркебулан
Абихан, Алмати шаҳри Туризм бошқармаси раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи:
- Кўргазмага
қатнашишимиздан мақсад — халқаро
ҳамкорлар, инвесторлар ва хорижий
саёҳатчиларни Алматининг
туристик салоҳияти, бетакрор табиат
манзаралари, турли туман маданий ва
тарихий объектлари билан таништиришдан
иборат. Шаҳарнинг Форс кўрфази
давлатлари аҳолиси учун асосий туристик йўналиш сифатида шаҳар мавқеини мустаҳкамлашга эътибор берилди, бу
бозорда шаҳримизга қизиқиш катталиги сир эмас.
Таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг биринчи ярмида Алматига 300 минг нафардан кўпроқ хорижлик турист келди. Бу эса 2023 йилдагидан 15 фоизга кўп. Йил охиригача мегаполисда 600 минг нафаргача саёҳатчи бўлиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

