Бугун болалар поезди Қозоғистон бўйлаб сафарга чиқади

Ёш қозоғистонликлар мамлакат шаҳарларидаги тарихий ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни томоша қилади. «Она ватан бўйлаб саёҳат» экскурсия поезди бугун, 24 июль куни сафарга чиқади. Ватанпарварликни тарғиб этувчи лойиҳа 2016 йилдан буён ҳар йили Ижтимоий лойиҳаларни ривожлантириш жамғармаси томонидан рўёбга чиқарилади. Шу кунгача 2 минг 300 нафар ёш қозоғистонликка хизмат кўрсатилди. 

Диас Бейсенбек, Ижтимоий дастурларни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати бошлиғи:

- Болалар Астана, Бурабай, Алмати, Тароз, Туркистон ва Бойқўнғирнинг диққатга сазовор тарихий жойларини томоша қилишади. Жорий йилда биз тошқинлардан азият чеккан минтақалардаги болаларга эътибор қаратдик. Шу тариқа, лойиҳа доирасида мазкур минтақаларда яшовчи кўп фарзандли, кам таъминланган, тўлиқ бўлмаган оилалар болалари қамраб олинди. Рўйхатлар вилоят ҳокимликлари томонидан тузилди.