3 миллион нафардан зиёд қозоғистонлик ўқувчи таътилни кўнгилли ўтказиш, янги нарса ўрганиш, тенгдошлари билан мулоқот қилиш, ёзги мавсумни мазмунли ўтказиш учун лагерларга йўл олади. Маориф вазирлигида таъкидланишича, 11 мингта оромгоҳ болаларни кутиб олишга тайёр.
Алтай Рахимберлин, Қозоғистон Республикаси Маориф вазирлиги бошқарма раҳбари:
- Болалар ва ота-оналарга қулай бўлиши учун «Болаларга бозорлик» ва «Хавфсиз ёз» ахборот пакетлари тайёрланган. Уларда фойдаланиш мумкин бўлган соғломлаштириш дастурлари, таътил шартлари, хавфсизлик қоидалари кўрсатилган. Шу билан бирга, жорий йилда минтақаларда яна 5 та болалар соғломлаштириш маркази очилади. Умуман олганда, 2026 йилгача яна 50 та марказ барпо этилади.
Давлат органлари томонидан болалар соғломлаштириш марказлари рўйхати тасдиқланган. Жорий йилда биринчи марта лагерларга ягона талаблар қўйилди, республика миқёсида кузатиб борилади, бу ишга волонтёрлар ва қўшимча таълим олган педагоглар жалб этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.