Жаҳонда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони ортиб бормоқда. Жонс Хопкинс университети берган маълумотга кўра, рўйхатга олинган ҳолатлар умумий сони 507 миллионга етди. Салкам икки ойлик пасайишдан сўнг АҚШда беморлар сони яна орта бошлади. Энг кўп янги ҳолат Род-Айленд ва Нью-Гэмпшир штатларида кузатилди. Омикрон штаммининг янада юқумлироқ янги варианти тарқалиши шундай оқибатга олиб келди. Экспертлар фикрича, аслида коронавирус юқтирганлар янада кўпроқ. Чунки кўпчилик COVID-19 га эътибор бермайди, тиббий ёрдам сўраб мурожаат этмайди.