Қозоғистонда КВИ чекинди

Қозоғистонда КВИ чекинди

Қозоғистонда коронавирус юқиш ҳолатлари сезиларли даражада камайди. Ўтган сутка давомида 1000 та ковид юқиш ҳолати аниқланган. Беморлар энг кўп мурожаат этган минтақа – пойтахтда 203 одам хасталанган. Қарағанди вилоятида 142 одам касаллик юқтирган. Алматида – 138 бемор қайд этилди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 397 мингга яқинлашди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 22 мингдан зиёд қозоғистонлик коронавирусга қарши даволанишда давом этяпти. Шундан 7,5 минг нафари - стационарларда. Таъкидлаш жоизки, шу кунгача 2 миллион 326 минг қозоғистонлик вакцинанинг биринчи компонентини олди. Бир миллион 240 минг фуқаро ҳар иккиси билан эмланган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси