Қўлида ПЗР-тест натижаси бўлмаган қозоғистонликлар ватанга киритилмайди. Эндиликда таҳлил баҳоси учиб кетаётганларнинг умумий турпакети қийматига қўшилади. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Туристик операторлар, «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси ва мамлакат ҳудудига коронавирус инфекцияси кириши ва тарқалишига йўл қўймаслик бўйича тузилган маҳкамалараро комиссия муҳокамасидан кейин шундай қарор қабул қилинди. Янгилик хорижлик туристларга ҳам, юртдошларимизга ҳам дахлдор. Аналитиклар ҳисобига кўра, Қозоғистонга ПЗР-таҳлилсиз келган фуқароларнинг 80 фоизини Миср, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларидан қайтаётган сайёҳлар ташкил қилади.
Лилия Тулегенова, туроператор директор ўринбосари:
- Бизга хориждан учиб келаётган сайёҳларда ПЗР-тест топширилгани тўғрисидаги маълумотнома бўлиши кераклиги ҳақида хабар келди. Бу илтимосни бажаришга киришдик. Ўзгаришдан мақсад - COVID-19 тарқалишининг олдини олиш.
Аввал маълум қилганимиздек, Қозоғистонга ПЗР-тест топширмай қайтган фуқаролар учун каттамаблағ сарф қилинади. Ўртача олганда, давлат ҳисобидан таҳлил учун кунига 5-5,5 миллион тенге сарфланган. Карантин стационарларида яшаш харажати бунга кирмайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси