2021 йил бошида қозоғистонликлар коронавирусдан оммавий эмланиши режалаштирилган. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Қосим-Жўмарт Тўқаевга маълум қилди. Асқар Мамин клиник синовларнинг биринчи ва иккинчи фазаси 29 ноябрда якунланганини ҳам билдирди. Бунда, ҳукумат раҳбари айтишича, ортиқча ҳолатлар қайд этилмаган. Вакцина юқори самарадорлик кўрсатган. 25 декабрдан бошлаб, клиник синовларнинг 3-фазасида 3 мингта кўнгилли эмланади. Синов ишлари 2021 йилнинг март ойи охирида якунланади.
Асқар Мамин илова қилдики, жорий йил декабрида маҳаллий вакцинанинг икки миллион доза ҳажмидаги илк партиясини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Биринчи босқичда аҳолининг касал юқиш хавфи эҳтимоли юқори бўлган гуруҳи - врачлар, ўқитувчилар, кучишлатар тизим ходимлари қамраб олинади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев вакцина ишлаб чиқариш борасидаги топшириқ тезкор бажарилгани учун Асқар Маминга миннатдорлик билдирди ва маҳаллий вакцина самарадорлигини, аҳоли учун олишга қулай бўлишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.