Қозоғистонда тумовга қарши вакциналаш бошланди

Қозоғистонда тумовга қарши вакциналаш бошланди

Қозоғистонда гриппга қарши эмлаш ишлари бошланди. У 15 ноябргача давом этади. Аҳоли учун Россиянинг «ГРИППОЛ плюс» вакцинаси ишлатилади. 2,5 миллион доза сотиб олинган. Биринчи навбатда бепул препарат ҳомиладор аёллар, болалар, диспансер ҳисобида турганлар ва тиббий ходимларга ажратилади. Эпидемиологлар фикрича, тумов билан касалланиш ҳолатлари октябрда ҳар вақтдагидан кўпроқ бўлади. Врачлар коронавирусни бошидан ўтказган фуқароларга камида 3 ой гриппга қарши вакцина олмасликни тавсия қилади.

Ержан Байтанаев, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги санитар-эпидемиологик назорат қўмитаси расмий вакили:

- Агар коронавирусга қарши вакцина олган бўлсангиз, фақат орадан 14 кун ўтгач, гриппга қарши эмланишингиз мумкин. Гриппга қарши эмланганлар ҳам шунча вақтдан сўнг коронавирусга қарши вакцина олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси