«Спутник V» вакцинаси Қозоғистонда рўйхатдан ўтказилди

«Спутник V» вакцинаси Қозоғистонда рўйхатдан ўтказилди

Қарағандидаги фарм-мажмуа «Спутник V» вакцинасини Қозоғистонда рўйхатдан ўтказди. Корхона матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йилнинг 13 февралида Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги экспертлик ташкилотининг вакцина хавфсизлиги, сифат-самарадорлиги ҳақидаги хулосаси олинган, бу - қайд этилган зардоб материаллари ўрганилиши натижасидир.

Таъкидлаймиз, Қозоғистон «Спутник V» вакцинасини маъқуллаган 27-давлат бўлди. Илова қилиш лозимки, Қарағанди фарм-мажмуа майдончаси Россия субстанциясидан вакцинанинг тайёр шаклини ишлаб чиқаришга нисбатан кўпроқ шайлиги маълум бўлди. Мутахассислар томонидан ўтказилган техник аудит ишлаб чиқариш майдончаси   коронавирусга қарши вакцинанинг тайёр шаклини чиқариш учун барча талабларга жавоб беришини тасдиқлади. Дарвоқе, шу ерда ишлаб чиқарилган 90 минг дозага яқин «Спутник V» зардоби февраль ойи охирига бориб, мамлакатнинг барча қисмларига етказилади.