Астана келаси ойда
глобал мулоқот майдончасига айланади. 17-18 сентябрда Жаҳон ва анъанавий
эътиқодлар етакчилар саккизинчи съезди ўтказилади. Кенг кўламли тадбирда 60
тадан зиёд давлатдан юзлаб делегация иштирок этади. «Эътиқодлар мулоқоти:
келажак учун синергия» мавзусида ўтказиладиган съезд дастури кенг бўлиши
кутиляпти. Панел сессияларида замонавий дунёдаги эътиқод, рақамлаштириш ва
сунъий интеллект, инсониятни жипслаштириш ва дунёни барқарор ривожлантиришда
диннинг ўрни каби масалалар кўриб чиқилади.
Дархан Қидирали, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Сенати депутати:
- Съезд кўлами
кенгайиб боряпти. Жўғрофияси, ёшлар жалб қилиниши, қамраб олган мавзулари
ортяпти. Аввал фақат маънавий ва диний масалалар кўрилган бўлса, ҳозир барқарор
ривожланиш, экологик хавфсизлик, сунъий интеллект, келажакка бўлган нигоҳ, бошқа
масалалар кун тартибига киритилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

