Брюсселда Хива маданияти кунлари бўлиб ўтди

Брюсселда Хива маданияти кунлари бўлиб ўтди

Брюсселда Хива маданияти кунлари бўлиб ўтди. Европаликлар эътиборига турк оламидаги кўҳна шаҳар тарихи, урф-одат ва анъаналари, диққатга сазовор жиҳатлари, мусиқаси ва ошхонаси намойиш этилди. Шунингдек, «Турк дунёсининг 2020 йилдаги пойтахти – Хива таассуротлари» деб номланган кўргазма очилиши ташкил этилди, кўргазмадан Ўзбекистоннинг қадимий шаҳри фотосуратлари жой олган.

Дюсен Қасеинов, ТУРКСЎЙ бош котиби:

- Брюсселда Хива маданияти кунларини ўтказишдан кўзланган мақсад – қадимий Хивани турк оламининг 2020 йилдаги маданий пойтахти сифатида илгари суриш. Шунингдек, европаликларни бизнинг анъаналар билан таништириш, Турк дунёси ва Европа ўртасида маданий алоқаларни ривожлантириш, сайёҳларда Хива ҳамда Турк оламининг 2022 йилдаги маданий пойтахти деб эълон қилинган Бурсага саёҳатга жалб этиш. Кўҳна Туркистон шаҳри Қозоғистоннинг маънавий пойтахти деб эълон қилинган экан, мен европалик дўстларимга келаси йили Брюсселда Туркистон маданияти кунларини ташкил этишни таклиф қилдим. Бугундан шу тадбирга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

Маданий тадбирлар давомида маълум қилинганидек, 2022 йилда Турк оламининг навбатдаги маданий пойтахти Туркиядаги Бурса шаҳри бўлади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси