Қозоғистонда буюк ёзувчи Бердибек Сўқпақбаевнинг 100 йиллиги кенг нишонланяпти. Қозоқ ва болалар адабиёти классигининг юбилейи ЮНЕСКОнинг муҳим саналар тақвимига киритилган. Мамлакат миқёсида маданий тадбирлар ўтказиляпти. Астанадаги болалар кутубхоналарида ўқувчилар учун Бердибек Сўқпақбаевнинг ижодий кечаси ва китоблар кўргазмаси ўтказилди. Бу асарларни бир қанча авлод вакиллари ўқиб улғайган. Оддий ва тушунарли услуби туфайли унинг асарлари бутун дунё болалари ва катталарини ўзига ром этган. Бердибек Сўқпақбаевнинг ҳикоялари, қисса ва романлари ўнлаб тилларга таржима қилинган.
Даулеткерей Кап, Қозоғистон ёзувчилар уюшмаси котиби:
– Кўп одамлар Бердибек Сўқпақбаевни фақат болалар адабиёти классиги деб ўйлайди. Аммо унинг аслида бутун қозоқ адабиёти классиги эканлигига шубҳа йўқ. Унинг асарлари болалардан кексаларгача, барча китобхонларга ёқади.
Нурлан Калка, шоир:
– ЮНЕСКОга аъзо бўлган 70 давлатда Бердибек Сўқпақбаевнинг асарларини ўқишади. Унинг китоблари бошқа тилларга таржима қилинган. Энг муҳими, чет эллик китобхонлари унинг қаҳрамонлари орқали қозоқ халқини, қозоқ адабиётини танийди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.