Эртага, 10 август куни Қозоғистонда Абай куни нишонланади. Жорий йилда буюк мутафаккир ва маърифатпарвар таваллудига 179 йил тўлади. Байрам муносабати билан бутун мамлакат бўйлаб турли китоб кўргазмалари, танловлар, викторина, семинар ва тренинглар ташкил қилинади. Ва, албатта, ушбу сана Абай юртида ҳам кенг байрам қилинади.
Қуат Қииқбай, «Жидебай-Бўрілі» Абай тарихий-маданий ва адабий-мемориал музей қўриқхонасикатта илмий ходими:
– Бизга 100 мингдан зиёд турист келади. Улар мамлактаимизнинг турли қисмларидан, турли хорижий ўлкалардан. Экскурсия вақтида уларни Абай фаолияти, ижодли қизиқтиради. «Қора сўзлар» ҳақида фикрларини айтишади, уларни мутафаккирнинг шахсий ҳаёти, фарзандлари ва яқинлари ҳам қизиқтиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.