«Овоза»да хорижлик
меҳмонларга туркман миллий рақс санъати ва қадимий фольклор намуналари намойиш
этилди. Туркманистоннинг Каспий денгизи соҳилидаги Овоза туристик ҳудудида уч
кун давомида ушбу мамлакатнинг ва Тожикистон, Ўзбекистон, Эрон ҳамда Ҳиндистон
ижодий жамоалари санъатини кўрсатди. Артистлар қадимий хореографик композициялар,
халқ қўшиқларини тақдим этди.
Фестиваль
биргаликда ижро этилган «Қуштдепди» рақси томошабинлар хотирасида муҳрланди. Таъкидлаш
лозимки, у 2017 йилда инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. Халқаро
фестиваль дунё халқлари маданий меросини ўрганишга, халқлар ўртасида маданий
алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.
Зилола Багирова,
Ўзбекистон вакили:
- Биз «Лазги», Бухаро,
Андижон, Тошкент услубидаги рақсларни олиб келдик. Бугунги ушбу саҳнада
маданиятимизни намойиш қиламиз.
Муштарий
Насруллоева, Тожикистон вакили:
- Мамлакатингизга
келганимдан жуда мамнунман. У бениҳоя чиройли, ушбу тажриба ижодимдаги муҳим
палла бўлишига ишончим комил. Одамлар жуда меҳмондўст.
Винит Рагхаванши,
Ҳиндистон вакили:
- Эрон,
Ўзбекистон, ва, албатта, Туркманистон каби мамлакатлардан келган истеъдодли
артистлар билан битта саҳнага чиқиш биз учун фахр. Ўзимизнинг энг нафис
дурдоналаримизни намойиш этиш ниятидамиз. Таклиф ва мана шундай муҳташам
майдонда маданиятимиз, мусиқамиз, рақсларимизни кўрсатиш имкони берилгани учун
ташаккур билдирамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

