Италияда қозоқ нақшлари бор либослар тикилди

Италияда қозоқ нақшлари бор либослар тикилди

Қозоқ миллий нақш ва орнаментлари туширилган кийимлар Европада тобора оммалашиб боряпти. Қозоғистонда туғилган дизайнер Витали Ланг ўз ватани ҳақида мода тилида ҳикоя қилади. Итальян эркаклар классик кийимлари брендининг ҳаммуаллифи кўчманчи маданиятдан илҳом олади. Шу боис, ўз коллекциясини ўтов элементлари ва миллий нақшлар билан безатди. Либослар тўпламининг ўзига хослигига урғу бериш мақсадида Қозоғистоннинг машҳур сайёҳлик масканларида лавҳалар тасвирга олинди. Итальян бренди ижодкорлари фикрича, Европа аудиториясига юртимиз борасида сўзлаб бериш билан мода ва саёҳатни ўзаро бирлаштириш, қизиқиш уйғотиб, хориждан янги меҳмонларни жалб қилиш кўзланган. 

Витали Ланг, дизайнер: 

– Брендимизнинг асосий қиймати табиат билан яқин алоқа ҳисобланади ва биз дастлабки коллекциямизни Қозоғистонга бағишлашга қарор қилдик. Қозоғистон табиати ёввойи, ўзига хос ва кўркам, бу мамлакат тўғрисида бутун Европада маълум қилишни истадик, бунда модель саноати қўл келади. Мана бу шохни билдирадиган орнамент. Дарвоқе, бу ерда қизиқ тасодиф бор, нега десангиз, мана бу тугмалар табиий шохлардан ясалган. 

Абдумалик Сарманов таржимаси