Жаҳон оммавий ахборот воситалари Қозоғистондаги референдум ҳақида

Жаҳон оммавий ахборот воситалари Қозоғистондаги референдум ҳақида

Ушбу якшанбада бутун дунё Қозоғистондаги воқеаларни кузатиб борди. 6 октябрь куни мамлакатда атом электростанцияси қурилиши бўйича референдум ўтказилди. Турли хорижий нашрлар бу ҳақдаги материалларни чоп этди. 

Bloomberg ахборот агентлиги ёзишича, Қозоғистон атмосферага чиқиндилар чиқишини камайтириш учун мусаффо энергия манбаидан фойдаланишга ҳаракат қилаётган давлатлар қаторига кирмоқчи. Халқ бу фикрни қўллаб-қувватлади: Евроосиё интеграцияси институти ўтказган экзит-пол натижаларига кўра, 72 фоиз аҳоли АЭС қурилишини ёқлаб овоз берган.

France 24 таъкидлашича, Қозоғистонда дунёда уран қазиб олиш бўйича пешқадам. Улкан нефть захираларига эга, лекин электроэнергия тақчиллигини ҳис этяпти. Муаммони бартараф этиш учун мамлакат атом энергетикасидан фойдаланмоқчи. 

Германиянинг Deutsche Welle портали президент Қосим-Жўмарт Тўқаев нутқидан иқтибос келтирди. У республика референдуми арафасида АЭС қурилишини «Мустақил Қозоғистон тарихидаги энг кўламдор лойиҳа» деб атаган эди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.