Қозоғистонда Халқ бирдамлиги куни байрам қилинди

Қозоғистонда Халқ бирдамлиги куни байрам қилинди

Қозоғистонда Халқ бирдамлиги куни нишонланди. Мамлакатнинг барча минтақаларида хайрия акциялари ўтказилди, тошқинларга қарши тадбирларда иштирок этган волонтёр ва қутқарувчиларга иззат-икром кўрсатилди, ярмарка ва мавзуга мос учрашувлар ташкил этилди. Қарағанди вилоятида халқ жипслигини табиий офатдан жабр кўрганларга кўмак шаклида намойиш этишга қарор қилинган. Шет туманига зарур ашёлар ортилган машиналар карвони йўлга чиқди.

 

Вилен Молотов-Лучанский, Қозоғистон Халқи Ассамблеяси раис ўринбосари:

- Ҳозир мураккаб палла барча аҳоли табиий офат, тошқин оқибатлари билан курашмоқда. Ва шу кунларда, республика Президенти таъкидлаганидек, халқимизнинг жипслиги, бирдамлиги жуда ёрқин намоён бўлди, мана шу майдоннинг ўзидан  инсонпарварлик ёрдами ортилган фуралар йўлга тушадибу 50 тоннадан зиёд юк.

 

Алматида ҳам Қозоғистон халқи бирдамлиги куни хайрия ярмаркаси ва ¤гастрофестиваль тарзида ўтказилди. Республика саройи олдидаги майдонда ўндан ортиқ таниқли ресторанлар турли-туман – қозоқ, турк, уйғур ва арман сингари этносларга мансуб таомларнинг кенг ассортиментини тақдим этди. Йиғилган маблағ тошқиндан жабр кўрганларга юборилади.

 

Долкунтай Абдулхалил, Қозоғистон уйғурлари республика этномаданий маркази раиси:

- Президентимиз айтганидек, қудратимиз - бирликда. Бундай байрамлар турли миллатлар вакиллари ўртасида ўзаро англашувни мустаҳкамлайди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.