Қозоғистонда иккита газни қайта ишлаш заводи, янги компрессор станцияси, «Ақтўбе - Қўстанай» магистрал газопроводи ва «Бейнеу-Бозой-Чимкент» газопроводининг янги линияси бунёд этилади. Лойиҳалар Қатар билан ҳамкорликда рўёбга чиқарилади. Бу республиканинг энергетик хавфсизлигини таъминлайди ва экспорт ҳажмини сақлаб қолиш имконини беради. Бугун Бош вазир раислигида ўтказилган Энергетика кенгаши йиғилишида шартноманинг асосий шартлари тасдиқланди. Таъкидлаш лозимки, Энергетика вазирлиги ва QazaqGaz берган маълумотга кўра, жорий йилда Қозоғистонда газ қазиб олиш 60 миллиард кубометрга оширилади, товар газини чиқариш 28 миллиард кубометрга ортади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.