Қозоғистон Президенти
ва Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси парламентлараро алоқаларни кенгайтириш
масаласини муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Танзила Норбоеванинг Астанага
ташрифи икки давлат ўртасидаги алоқаларни стратегик аҳамиятини яққол
кўрсатишини таъкидлади. Танзила Норбоева ўз навбатида Қозоғистон Ўзбекистоннинг
энг яқин ҳамкори эканлиги, мамлакат раҳбарияти юксак натижалар учун биргаликда
ишлаш ниятида эканлигини кўрсатиб ўтди. Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий
ҳамкорлик, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама
қилди. Давлат раҳбари Танзила Норбоевага II даражали «Дўстиқ» ордени топширди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Биз биринчи
навбатда қардош Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратамиз.
Буни Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда жуда муҳим фактор,
деб ҳисоблаймиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар яхшиланса, қанчалик
самарали, тиғиз бўлса, минтақада ҳам вазият шу қадар сокин бўлади, деб ўйлайман.
Ташрифингизга келсак, у ўзаро муносабатларимизнинг муҳим элементи бўлган
парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш жиҳатидан жуда муҳим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

