ШҲТ кузатувчилари референдум ташкил этилишини юқори баҳолади

ШҲТ кузатувчилари референдум ташкил этилишини юқори баҳолади

Шанхай ҳамкорлик ташкилотидан келган кузатувчилар Қозоғистонда ўтказилган янги Конституция қабул қилиниши билан боғлиқ республика референдумни шаффоф, ишончли ва демократик, деб баҳолади. Улар юксак ташкилий даража ва ишонч муҳити мавжудлигини алоҳида таъкидлашди. Миссия айни вақтда қозоғистонликларнинг фуқаролик фаоллигини, участкаларда ишлаётган комиссияларнинг ҳамжиҳатлигини кўрсатиб ўтди. Кузатувчиларнинг фикрича, овоз бериш ва холисликка эришиш учун барча тамойилларга риоя этилган. Миссия вакиллари таъкидлашича, референдум мамлакатдаги демократик жараёнларнинг янада ривожланиши учун муҳим қадамга айланди.

Алексей Чепа, халқаро кузатувчи /ШҲТ/:

- Шуни кўрсатиб ўтишни истардимки, ҳужжат ва жиддий ўзгаришларни одамлар келажак сари янги қадам сифатида қабул қилди. Бу ҳаракат ҳокимиятнинг тузилишини яхшиланиши сифатида кўриляпти. Президент кўплаб ваколатларини парламентга, яъни, фуқароларга беряпти, чунки парламентни фуқаролар сайлайди. Бу эса одамлар учун муҳим. Қозоғистон бундай масъулиятли қадамга  тайёр.

Артур Кохоев, халқаро кузатувчи /ШҲТ/:

- Шуни ишонч билан айта оламанки, бизнинг ҳисобимизга кўра, референдум ташкилий жиҳатдан ҳам, техник жиҳатдан ҳам жуда юқори даражада ўтяпти. Кўп нарса кўзда тутилган. Имконияти чекланган одамлар учун махсус муҳит яратилган. Одамларнинг участкаларга боргани ва фикр билдирганини кўрдик.

Абдумалик Сарманов таржимаси