Қозоғистон Президентининг БМТ шафелигида Халқаро Сув
ташкилотини тузишга оид ташаббуси – ўз вақтида берилган таклиф. Экспертлар ва
халқаро молиявий тузилмалар вакиллари шундай фикр билдирмоқда. Хусусан,
Астанада бўлиб ўтган Минтақавий экология саммитида Бутунжаҳон Банкининг
Атроф-муҳит муҳофазаси масалалари бўйича гуруҳи директори Валери Хикки айтиб
ўтганидек, Қозоғистон кенг кўламли иқлимий вазифаларни амалий ечимларга
айлантирган ҳолда, минтақада кучли етакчиликни намойиш қилмоқда. Бундай ёндашув
нафақат Марказий Осиёда, балки бутун дунёда муҳим. Тенденциялар бўйича, БМТ
баҳосига кўра, 2030 йилга бориб, чучук сувга бўлган дунёвий талаб мавжуд
захиралардан 40 фоизга ортиқ бўлади. Шу боис, глобал мулоқот учун бундай
майдонча ва қўшма ечимлар бугун айниқса долзарб.
Валери Хикки,
Атроф-муҳит муҳофазаси масалалари бўйича гуруҳи директори:
−
Сув − умумий захирамиз. Биз дарёлар, ер, уммонлар ҳақида айтамиз ва бундай
масалалар бир давлат чегараси билан тугамайди. Шу боис, бунда биргаликдаги
бошқарув ташкил этилиши муҳим. Қозоғистон шу масалага эътибор қаратишни таклиф
қилади. Биз Минтақавий экология саммитида бўлиб ўтган мулоқотлар натижасини,
кейинги ривожини диққат билан кузатиб борамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

