Қосим-Жўмарт Тўқаев
Халқаро электр алоқаси уюшмаси Бош котиби Дорин Богдан-Мартин билан рақамли ва
телекоммуникациявий технологиялар соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди.
Қозоғистон Президенти мамлакатда рақамли экотизим яратиш ва инфратузилмаларни
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Мамлакатнинг қуйи орбитадаги ер
йўлдошлари тизимлари, шу жумладан, OneWeb, Starlink, Amazon Kuiper билан
ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади. Дорин Богдан-Мартин мамлакатнинг
рақамлаштириш ва СИ соҳасидаги фаолиятини юқори баҳолади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

