Жаҳон оммавий ахборот воситалари Қозоғистондаги конституциявий ўзгаришларни, республика
референдумига тайёргарликни кузатишда давом этяпти. Нашрлар «ишончнинг янги иншооти» яратилгани, ҳокимият тармоқлари ўртасида ваколатлар қайта тақсимланиши ва демократик тамойиллар кучайиши ҳақида ёзяпти.
Испаниянинг Transcontinental Timesh онлайн-газетаси парламент
тизимидаги ислоҳот, фуқароларни рақамли муҳитда
муҳофаза қилишга оид жиҳатларни батафсил кўрсатиб ўтди. Унда таклиф этилаётган ўзгаришлар шахсий маълумотлар
ва тармоқда хавфсизликни кафолатлаши айтилгани таъкидланади.
Open.kg
нашри эса янги Конституция лойиҳасини кенг кўламда таҳлил қилди. Муаллифлар янгиланган Асосий қонун муҳокамасида аҳоли
кенг қатнашганини, фуқаролар бу ишга
жалб этилганини таъкидлади. Ислоҳот ҳуқуқий базани янгилаш ва давлатчиликни мустаҳкамлашда муҳим
қадам бўлади.
Озарбайжоннинг Caliber.Az нашри чоп этган аналитик материалда янги Конституция лойиҳаси демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш, давлат бошқарувида инсон асосий ўринга қўйилиши орқали суверенитетни ва мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилгани таъкидланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

