«Қозпочта» Алматида 40 минг квадрат метрли юқори технологик омбор очади. Объект Евроосиё ҳудудидаги асосий транзит тугунига айланади, Хитой, Европа Иттифоқи, ЕОИИ ва Марказий Осиё йўналишларида Қозоғистоннинг салоҳиятини оширади. Умуман олганда, компания ўтган йили 32 миллиард тенгедан зиёд солиқ ва бож тўлади. Сўнгги йилда жўнатмалар ҳажми 35 фоизга ортди, мамлакат ичида юкларни етказиб бериш муддати икки марта қисқарди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қабулига кирган компания бошқаруви раиси Асел Жанасова шундай ҳисобот берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.