Ўскемендан Пекингача пиёда. 74 ёшли марафончи Сарсенбай Қотирашов янги саёҳатга йўл олади, уни Астанада ўтказиладиган V-Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига бағишлаган. Экспедиция номадлар тамаддунининг бой тарихи ва маданий меросини оммалаштиришга имкон беради, дейди оқсоқол. Хитойга қадар у Олтой ва Монголия орқали йўл босади. Эслатамиз, ўтган йили нафақахўр 3 минг километрни яёв босиб ўтган, Россия, Грузия ва Туркия ҳудудларида бўлганди. Бу сафар Сарсенбай Қотирашов олдида тахминан 4 минг километр узунликдаги йўлни ортда қолдириш вазифаси турибди. Дарвоқе, бу - дунё бўйлаб марафоннинг бир қисми бўлади.
Сарсенбай Қотирашов, саёҳатчи:
– Ухлаш учун қоп, ҳар эҳтимолга қарши чодир. Агар аҳоли манзилига ета олмасам, даштда тунайман. Булар бари жомадонда. Жомадон ғилдиракли. Аравага ўхшаш. Кичкина велосипед ғилдираги қўйилган. Рюкзак, ичида Қозоғистон ва борадиган давлат байроқчаси бор, ҳар бир юртда байроқчани алмаштираман. Давлатлар тотув дўстлигини англатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.