Президент Миллий банк раҳбари ҳисоботини тинглади

Президент Миллий банк раҳбари ҳисоботини тинглади

Йил бошидан буён инвестициявий даромади салкам 14 фоизга етди. Қозоғистоннинг олтин ва валюта захиралари 36 фоизга кўпайди. Миллий жамғарма валюта активлари 4,8 миллиард долларга ортди. Миллий банк етакчиси иқтисод, молиявий тизимдаги вазият, пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари, келаси йил режалари ҳақида Президентга ҳисобот берди. Тимур Сулейменов макроиқтисодий вазиятни барқарорлаштириш ва 2026–2028 йилларга мўлжалланган аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган дастур ҳақида ҳам гапирди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга банкнинг кенг кўламли рақамлаштириш, соҳага боғлиқ лойиҳалар, шу жумладан, Антифрод-марказ ташкил қилиш, миллий рақамли молиявий инфратузилмаларни ривожлантириш бўйича маълумотлар тақдим этилди. Қабул ниҳоясида Давлат раҳбари инфляцияни камайтириш, молиявий бозор барқарорлигига эришиш ва рақамли трансформацияни давом эттиришни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси